ТОВАР ОМБОРИДА ОМОНАТ САҚЛАШНИНГ ТАВСИФИ
Abstract
Мазкур мақолада товар омборида омонат сақлаш муносабатларининг ҳуқуқий тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Товар омборининг профессионал сақловчи сифатидаги мақоми, омборда сақлаш шартномасининг предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда товарни қабул қилиш ва қайтариш тартиби ёритилган. Икки қисмли ва оддий омбор гувоҳномалари ҳамда омбор квитанциясининг ҳуқуқий табиати ва вазифалари ўрганилган. Омбор гувоҳномалари орқали товарни омбордан чиқармасдан унга нисбатан тасарруф этиш ва гаров ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятлари очиб берилган. Шунингдек, икки қисмли омбор гувоҳномасининг қимматли қоғозлар тизимидаги ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш ҳамда шартнома ва омбор ҳужжатлари ўртасидаги ҳуқуқий боғлиқликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар илгари сурилган.


