МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ

Authors

  • Ахунова Ойша Муҳаммаджоновна ТДЮУ мустақил изланувчиси Author

Abstract

Бугунги замонавий иқтисодий шароит тадбиркорлик фаолиятини мунтазам равишда ривожлантириш, такомиллаштириш ва янгилаб бориш заруратини тақозо этмоқда. Ҳеч бир бизнес субъекти иқтисодий муомалада мутлақо мустақил ва бошқалардан ажралган ҳолда фаолият юрита олмайди. Тадбиркор ўз фаолияти давомида турли контрагентлар билан ҳуқуқий муносабатларга киришади ва улар орасида етказиб берувчи муҳим ўрин тутади. Айниқса, товарларни сотиб олиш ва сотишга асосланган тадбиркорлик фаолияти маҳсулотларни мунтазам етказиб беришсиз барқарор ривожлана олмайди. Бундай муносабатларнинг ҳуқуқий асоси эса маҳсулот етказиб бериш шартномаси орқали таъминланади. Мазкур шартнома фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчилари ўртасида тузиладиган ва ҳам етказиб берувчи, ҳам харидорнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга қаратилган битим сифатида намоён бўлади.

Downloads

Published

2026-11-15