ОДОБ-АХЛОҚ КОДЕКСЛАРИНИНГ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДАГИРОЛИ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ЁНДАШУВ
Keywords:
Калит сўзлар: юридик шахс, матлубот кооперативи, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари, муассасалар, юридик шахс бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нотижорат ташкилот; трансмиллий корпорация, одоб-аҳлоқ кодекси, ижтимоий ҳайрия фондлари.Abstract
Аннотация
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар шароитида нотижорат ташкилотларининг тутган ўрни муҳим аҳамият касб этади, ушбу мақсад йўлида жисмоний ва юридик шахсларнинг турли жамоат бирлашмаларини тузиш орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эришиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Нотижорат ташкилотларини фаолиятини йўлга қўйилишида тенглик, адолатлилик, шаффофлик мезонларининг амалдаги ижроси муҳим омил ҳисобланади. Шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилига биноан эса, ННТлар ички фаолиятида, шунингдек, донорлар ва жамоатчилик вакилларига нисбатан очиқлик ва ҳалолликка интилиши лозим. Ҳалоллик ва қонунга риоя қилиш тамойили ННТлар ўз донорлари, муайян лойиҳа доирасидаги ёрдамнинг якуний олувчилари, ходимлар, ҳамкор ташкилотлар, умуман давлат ва жамиятга нисбатан ҳалол бўлиши, ўзлари юрисдиксияда бўлган ҳар қандай давлат қонунларини ҳурмат қилиши ва уларга риоя этилишини талаб қилади.


